#БРИФИНГ

×

 2022-05-16 11:43:44    384

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Риштон тумани ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Азиз Мустафоқулов ва сектор раҳбарлари иштирокида брифинг ўтказилди. Унда туманимизда 2021 йилда уй-жой билан таъминаш борасида олиб борилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Хусусан, биргина “Марказ” МФЙнинг ўзида Ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш юзасидан 18 та тўрт қаватли 400 тадан ортиқ хонадондан иборат турар-жой бинолари фойдаланишга топширилди бу ерда асосан ёшлар истиқомат қилишади.

Айтганча, “Янги Ўзбекистон” мавзесида “Ёшлар гузари” ва “Марказ” МФЙ идораси ҳам жойлашган. Бундан ташқари, 150 ўринли болалар боғчаси ҳам ушбу мавзеда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли фармонига асосан “Нурафшон” массивида “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Фарғона вилояти филиали томонидан 2 дона 5 қаватли 60 хонадонли, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан 2 дона 5 қаватли 1 подъездли 50 хонадонлардан ҳамда вилоят ҳокими ташаббуси билан 5 дона 5 қаватли 1 подъездли 125 хонадонли, жами 235 хонадонлардан иборат турар-жой бинолари қурилиши олиб борилмоқда.



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб