Ҳоким ёрдамчиларига планшетлар берилди

×

 2022-05-16 11:37:59    415

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманидаги 71 та маҳаллада фаолиятини олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларининг иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида уларнинг ҳар бирига замонавий планшетлар топширилди.Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ҳоким ёрдамчилари учун махсус планшетлар ажратилди.Бугун Риштон тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда планшетлар сектор раҳбарлари томонидан ҳоким ёрдамчилари ва Республикадан туманга бириктирилган вакилларга топширилиб, бундан кўзланган мақсад ва вазифалар тўғрисида маълумот берилди.Қўшимча равишда клавиатура билан ҳам жиҳозланган мазкур планшетларда бармоқ изи сканери ёрдамида шахсни тасдиқлаш каби имкониятлар мавжуд бўлиб, ҳоким ёрдамчиларига кўпгина вазифаларни маҳалладан чиқмаган ҳолда амалга ошириш имконини беради.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб