Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси ваколатларига нималар киради?

 2022-05-16 10:32:38    304

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 16-мартдаги “Aҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ЎРҚ- 611-сонли қонунининг 14-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси ваколатлари қуйидагилардан иборат:аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлайди;аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишлар жараёнининг мувофиқлаштирилиши ва мониторингини амалга оширади;аҳолини рўйхатга олиш натижаларининг таҳлилини ўтказади;аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш, аҳолини рўйхатга олиш материалларига ишлов беришни ташкил етиш ва унинг якуний натижаларини еълон қилиш масалаларига доир таклифларни кўриб чиқади;аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишда иштирок етиш учун жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг ишига ҳақ тўлаш масалаларини ҳал қилган ҳолда жалб етишни ташкил етади;халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил етиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.



Ў. Тешабоев, 
Риштон тумани статистика бўлими бошлиғи.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 173 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб