Риштон туманида яшовчи оила вилоятда “Ватанпарвар оила” деб топилди
2022-05-15 18:18:48 347
15 май – Халқаро оила куни муносабати билан республикамиз бўйлаб май ойи “Фаровон оила сари” ғояси остида кенг нишонланмоқда. Ойлик доирасида 3 босқичдан иборат “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик танлови ҳам ўтказилди.Бугун ушбу кўрик танловнинг якуний, учинчи босқичи вилоят миқёсида Марғилон шаҳрида бўлиб ўтди. Танловда вилоятимизнинг 19 та шаҳар ва туманларида ўтказилган 2-босқич ғолиблари иштирок этишиб, турли шартлар бўйича ўзаро беллашишди. Танлов якунларига кўра ҳакамлар қарори билан Риштон тумани “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи Зулфиқоровлар оиласи “Ватанпарвар оила” номинациясида ғолиб деб топилиб, биринчи ўринни қўлга киритишди.Ғолибларга ташкилотларнинг диплом ва бир марталик пул мукофоти сертификати топширилди.
Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси