УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

×

 2022-05-14 18:34:20    319

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил 14 - май куни Риштон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида Фалсафа фанлари номзоди, Турон фанлар Академиясининг “Фахрий Академиги” Аллом Зоҳидоний (Юсупов)нинг ҳаёти, ички ишлар органларида босиб ўтган йўли, илмий фаолияти бўйича уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.Тадбирга Риштон туман прокурори, адлия маслаҳатчиси, 2-сектор раҳбари Р.Р.Мадалиев, туман ИИБ бошлиқ ўринбосари Х.Тешабоев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси раҳбари Д.Додобоева,Турон фанлар Академиясининг “Фахрий Академиги” Аллом Зоҳидоний (Юсупов)нинг устозлари М.Собиров, Э.Раимжонов, Ф.Рахимов, С.Ахмадқулова, Т.Қорёғдиева, Ғ.Холбоев, С.Тўрақулова, О.Тўхтасинова, Х.Мажедов, М.Мансуров ва синфдош ўртоқларидан А.Холдоров, Ш.Тўйчиевлар ҳамда Ёшлик МФЙ раиси Ш.Топиволдиев, Мевазор МФЙ раиси Н.Отақўзиев, мактаб ўқувчиларидан 45 нафари қатнашишди.Тадбир Риштон туманидаги 24-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган жонли ижродаги мусиқа садолари остида бошланди. Тадбирни Риштон туман прокурори, адлия маслаҳатчиси, 2-сектор раҳбари Р.Р.Мадалиев очиб Аллом Зоҳидонийни Турон фанлар Академиясининг “Фахрий Академиги” унвонини олганлиги билан қутлаб эсдалик совғаларини тақдим этди ва унга илмий ютуқлари бардавом бўлишини тилади. Шундан сўнг Риштон туманидаги 24-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори,  Ўзбекистон Республикаси композиторлар ва бастакорлар уюшмаси аъзоси, шоир-бастакор Маъруф Юнус ижросидаги мусиқа янгради.Бундан ташқари Фалсафа фанлари номзоди, Турон фанлар Академиясининг “Фахрий Академиги” Аллом Зоҳидоний (Юсупов)нинг “Ички ишлар органлари Ҳуқуқ-тартибот маскани салоҳиятининг маънавий-ҳуқуқий асослари” номли янги дарслигининг  тақдимоти бўлиб ўтди. Шундан сўнг Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси раҳбари Д.Додобоева сўзга чиқиб, жамият хаётидаги китоб-китобсеварликнинг ўрни, мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган китоб мутоаласи бўйича сиёсат ва  шу дарсликдан 100 нусҳада шахсан Риштон туман ҳокимининг хомийлигида чоп эттирилганлигини билдириб, дарсликни туман ИИБ бошлиқ ўринбосарига  совға сифатида топширди. Риштон туман ИИБ бошлиқ ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, подполковник Хабиддин Тешабоев муаллифни юксак илмий унвон билан табриклаб, дарсликнинг аҳамияти ҳақида гапирди.Тадбир қатнашчиларига Риштон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишлари даврага янада кўтаринки кайфият баҳш этди.Шу билан бир қаторда тадбир бошловчиси томонидан  иштирокчиларни мониторга эътибор қаратишни сўради. Мониторда Аллом Низомович Юсуповнинг Тошкент шаҳридаги ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги 20 дақиқалик лавҳа кўрсатилди.Тадбир сўнгида сўз Фалсафа фанлари номзоди, Турон фанлар Академиясининг “Фахрий Академиги” Аллом Зоҳидоний ва унинг онаси Рўзихон аяга берилди. А.Юсупов ҳамда унинг онаси тадбирда сўзга чиққан ва унга нисбатан илиқ тилаклар билдирганларга миннатдорчилик билдирди ва мактаб даврида таълим берган устозлари М.Собиров, Э.Раимжонов, Ф.Рахимов, С.Ахмадқулова, Т.Қорёғдиева, Ғ.Холбоев, С.Тўрақулова, О.Тўхтасинова, Х.Мажедов, М.Мансуров ва 3-мактаб директори Н.Паттаевага ўзининг эсдалик совғаларини тақдим этди.Тадбир қатнашчиларнинг барчаларида катта таассуротлар уйғотди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 173 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб