Риштон туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Мушоира” ва “Ёш китобхон оила ” танловларининг сектор босқичи ўтказилди

×

 2022-05-14 18:31:27    356

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшлар ишлари агентлиги Риштон туман бўлими ва Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Мушоира” ва “Ёш китобхон оила ” танловларининг сектор босқичи ўтказилди Танловни ўтказишдан асосий мақсад Ёшлар ўртасида шеърхонлик, ғазалхонлик ва китобхонлик маданиятини ошириш, улар орасида сўз бойлигини ошириш, тарғибот-ташвиқот ва маънавий-маърифий ишларни жонлантириш, ёшларни “оммавий маданият”нинг зарарли таъсирларидан муҳофаза қилиш, миллий ғурур ва ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш, ёш оилалар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, ҳар бир оила аъзосини китоб мутолаасига кенг жалб етиш, улар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ фазилатларини ривожлантириш мақсадида ташкил етилди. Ўтказилган танловда “БОНУЖОН” тахаллусидаги шоира Мамажонова Хурсаной, шоир ва ёзувчи Толиб Носир, Турон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Додобойев Юлдошали томонидан ёшлар одилона баҳоланиб борилди ва юқори натижаларни кўрсатган ёшлар танловнинг туман саралаш босқичида иштирок етиши учун йўлланмалар берилди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб