Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига Президент совғалари топширилди

×

 2022-05-09 06:35:09    416

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар йили мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади. Байрам муносабати билан уруш фахрийлари хонадонларига борилиб, ҳолидан хабар олинади, совға саломлар топширилади. Айниқса, уруш қатнашчиларининг бошидан ўтказган қонли жанглар ҳақидаги ҳикоялари кишида ўзгача таассурот қолдиради. Мамлакатимиз Президенти томонидан имзоланган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармон ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманимиздаги 2 нафар уруш қатнашчилари ва юздан ортиқ фронт орти иштирокчилари ҳолидан хабар олиниб, улар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ташкилланмоқда.Бугун ҳам кенг жамоатчилик вакиллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларига ташриф буюришди. Уруш фахрийларини тақдирлаш маросимларида туман ҳокимлиги вакиллари, мудофаа бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари, нуронийларни қўллаб-қувватлаш Кенгаши фаоллари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари иштирок этишди.Масъуллар Давлат раҳбарининг табрикномасини ўқиб эшиттирдилар. Уруш қатнашчиларига 15 миллион сўмдан пул мукофоти, рамзий белги ҳамда кондиционер каби эсдалик совғалари, шунингдек зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.Кекса-нуронийлар уларга қаратилаётган эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликдан мамнун бўлишиб, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини тилаб дуо қилдилар.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб