Зулайҳо Маҳкамова Риштон туманидаги тадбиркор аёллар билан учрашди
2022-05-09 06:29:09 394
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раҳбари Зулайҳо Маҳкамова Риштон туманида бўлиб бу ерда тадбиркор аёллар билан суҳбатлашди. Хусусан, Зулайҳо Маҳкамова бошчилигидаги делегация вакиллари А.Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган, собиқ керамика заводининг бўш турган бино-иншоотлари негизида тадбиркор Муҳайё Сатторова томонидан ташкил этилган чинни маҳсулотларига безак бериш цехида бўлишиб, бу ердаги ишлар жараёнини кўздан кечиришди. Бугунги кунда бу ерда 100 дан ортиқ хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган. Шунингдек, ишсиз маҳалла аёллари ҳам касаначилик асосида ишга жалб этиб келинмоқда.Риштон туманидаги “MM Porcelain” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мухаёхон Сатторова 8 март хотин-қизлар байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.Ҳунармандлар оиласида камолга етган Муҳайё Сатторова «MM PORCELAIN» МЧЖ шаклида оилавий корхона фаолиятига асос солиб, маҳаллий хомашёдан турфа кўриниш ва безакли чинни маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, юзлаб маҳалла хотин-қизлари учун янги иш ўринлари яратди.Корхона томонидан ўтган йил давомида Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон давлатларига 791 минг АҚШ доллари қийматига тенг бўлган чинни буюмлари экспорти амалга оширилди, хорижий давлатларда бўлиб ўтган нуфузли халқаро кўргазмаларнинг фаол иштирокчисига айланди.Айни кунда корхонада 300 та доимий иш ўрни яратилган. Шунингдек, 300 та хонадонда меҳнат қилаётган 700 нафардан ортиқ касаначига чинни буюмларга безак бериш учун маҳсулот етказиб берилмоқда.Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раҳбари Зулайҳо Маҳкамова чинни маҳсулотларига безак бериш цехидаги хотин-қизлар билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга яратиб берилаётган имкониятлардан фойдланиш, хотин-қизлар фаоллари томонидан маҳаллаларда ижтимоий кўмакка мухтож аёлларни аниқлаш, уларни касбга, тадбиркорликка йўналтириш, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни ва фаоллигини ошириш, муаммоларини ўз вақтида аниқлашга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси