Аҳоли мурожаатларини манзилли ҳал этиш омили
2022-05-05 15:43:10 422
Аҳоли мурожаатларини ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганиш, муаммоларни тинглаш ва жойида ўрганиб чиқиш мақсадида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди.Туман Халқ қабулхонасида ўтказилган қабулда тумандаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этишди. 30га яқин фуқаро иштирок этган қабулда аҳоли вакилларининг 18 та мурожаати тингланди ва масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.Келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси жойида қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди. Масъуллар томонидан 8 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва ижроси муддат талаб қиладиган 5 та мурожаат туман ҳокимининг кўрсатмаси билан масъулларга йўнатилтирилди ва ижроси назоратга олинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси