“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга бир марталик моддий ёрдам берилди
2022-04-29 16:03:08 418
Давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни “Темир дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш вазифаси белгиланиб, унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилди.
Айниқса, ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этишнинг доимий молиявий манбалари ва улардан фойдаланиш тартиби белгилаб берилди.
Риштон туманида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, дафтарга киритилган фуқароларга яқиндан ёрдам кўрсатилиб, қўллаб-қувватланмоқда. Бугун “Ўзбек-тожик дўстлик” жамияти марказида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тумандаги ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож ва бандлиги таъминланмаган оила фарзандларидан 20 нафарининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
Яратилаётган бу каби имкониятлар учун, муаммоларнинг ечим топаётганлиги ва орзу-истаклари рўёбга чиқаётганлиги учун ёшлар Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси