⚡️Жалаерда янги оилавий поликлиника биноси фойдаланишга топширилди

×

 2022-04-28 13:35:42    308

PDF юклаш
Чоп этиш



Риштон туманида янги 100-сонли оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди.Жалаерликлар учун бугун яна бир катта байрам. Бугун 10 мингда зиёд аҳолиси бўлган ушбу ҳудуддаги 100 - сонли оилавий поликлиника филиали биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Замонавий қиёфадаги ушбу муассасада оила шифокор, акушер-гинеколог, патронаж ҳамда кундузги стационар даволаниш учун барча шароитлар яратилган. Оилавий поликлиниканинг тантанали очилиш маросимида сектор раҳбарлари, соҳанинг  масъул ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.Поликлиникада аҳолига кулайлик яратиш максадида бир қатор тиббий хизматлар кўрсатилиши назарда тутилган. Шунингдек, шифокорлар томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилиши билан бир қаторда кундузги стационар ҳамда лаборатория хизмати йўлга қўйилдиМуассаса энг замонавий русумдаги тиббий ускуналар билан жиҳозланди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 163 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб