Пилла–2022: Риштон туманида ипак қурти парвариши давом этмоқда
2022-04-27 21:27:16 364
Пиллачилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан. Шу кунларда ипак қурти уруғи тарқатилиб, парвариши бошлаб юборилди.Тумандаги мавжуд инкутаборияда хориждан келтирилган қурт уруғлари белгиланган меъёр асосида жонлантирилди. Эътиборли томони, бу уруғ сифатли бўлиб, қўл меҳнати камаяди, барг тежамкорлиги таъминланади, ҳар қандай об-ҳаво шароитига тез мослашиб, юқори ҳосил беради.Шу кунларда фермер хўжаликларида ва хонадонларда касаначилик асосида ипак қурти боқилмоқда. Маълумки, касаначиларнинг жисмоний шахсларга ҳисобланадиган даромад солиғидан озод қилиниши, шунингдек, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг мавсум даврида бажарган ишлари уларга пенсия таъминлашда бир йиллик иш стажи деб ҳисобланиши катта имтиёз бўлди. Бу имтиёз, албатта, пиллачиликни ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланиб, кўзланган натижаларга эришилмоқда.Бугун туман ҳокими ўринбосари, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева"Ёйилма" маҳалласида хонадонма-хонадон юриб, пиллачилик билан шуғулланаётган оилалар билан суҳбатлашди. Учрашув давомида уларга пиллачилик сердаромад эканлигини айниқса, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз фуқароларимизга ўз хонадонларида пиллачилик билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиб беришга кўмаклашиш ва шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.Бир сўз билан айтганда, пиллачиликни сердаромад соҳага айлантириш, пировардида пиллакорларнинг моддий манфаатдорлигини орттириш асосий мақсаддир.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси