РИШТОН ТУМАНИ АХБОРОТ КУТУБХОНА МАРКАЗИГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ
2022-04-25 18:51:51 341
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилаётган тадбирлар, шахсий ташаббуслар давом этмоқда.Бу эзгу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболаримизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир. Зеро, китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради. Китоб ўқиб вояга етган бола аввало чуқур билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлади. Президентимизнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаб, уни умумхалқ ҳаракатига айлантиришда бугун барча раҳбарлар фаоллик кўрсатмоқда.Хусусан, бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими раҳбари М. Сулаймонов, вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи З. Рўзалиев, вилоят АОКА раҳбари Ш. Аслоновлар Риштон тумани ахборот-кутубхона марказига китоблар жамланмасини совға қилишди. Туман ахборот-кутубхона маркази жамоаси тақдим қилинган китоблар учун ўз миннатдорлигини билдиришди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси