ДЕРУТАЛИКЛАР РИШТОНДА
2022-04-25 14:49:36 380
Маълумки, ўтган йилнинг ноябрь ойида Риштон тумани делегацияси Италиянинг Дерута шаҳрида бўлиб, ташриф давомида аҳдлашув меморандуми имзоланган эди. Унга кўра, Дерута шаҳри делегацияси Риштон туманига ташриф буюриши белгилган эди.
Кеча Италиялик тадбиркорлар Риштон туманига келишди. Меҳмонларни туман ҳокими С. Солиев, туман ҳокими ўринбосари А. Жўрабоев ва “Ҳунармандлар” уюшмаси туман бўлими раҳбари Б. Юнусовлар кутиб олишди.
Италиялик тадбиркорлар Риштон туманидаги кулолчилик цехларида бўлишди.
Хусусан, меҳмонлар А.Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган, собиқ керамика заводининг бўш турган бино-иншоотлари негизида тадбиркор Муҳайё Сатторова томонидан ташкил этилган чинни маҳсулотларига безак бериш цехида бўлишиб, бу ердаги ишлар жараёнини кўздан кечиришди. Бугунги кунда бу ерда 50 дан ортиқ хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган. Шунингдек, ишсиз маҳалла аёллари ҳам касаначилик асосида ишга жалб этиб келинмоқда.
Меҳмонлар шундан кейин уста-кулол Шокиржон Аҳмаджоновнинг янги ташкил этилган кулолчилик кластери фаолияти билан танишишди. 5 млрд. сўм қийматидаги ушбу лойиҳа 2021 йилнинг октябрь ойида ишга туширилган бўлиб, 30 та доимий иш ўринлари яратилган ва 3 минг нафар аҳолини касаначилик билан бандлиги таъминланмоқда.
Шокиржон Аҳмаджонов ҳар бир ишчи бугунги кунда 2 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача ойлик маош олаётганлиги, шунингдек, жорий йилда Россиянинг Екатеринбург шаҳрига маҳсулотларни экспорт қилиш учун 5 млн. долларлик шартнома имзоланганлиги ҳақида маълумот берди.
Умуман олганда, туманимиздаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллалар, хонадонларда иш бошлаган оилавий корхоналар фаолияти ҳам италияликларда катта қизиқиш уйғотди
Маълумки, ўтган йилнинг ноябрь ойида Риштон тумани делегацияси Италиянинг Дерута шаҳрида бўлиб, ташриф давомида аҳдлашув меморандуми имзоланган эди. Унга кўра, Дерута шаҳри делагацияси Риштон туманига ташриф буюриши белгилган эди.
Кеча Италиялик тадбиркорлар Риштон туманига келишди. Меҳмонларни туман ҳокими С. Солиев, туман ҳокими ўринбосари А. Жўрабоев ва “Ҳунармандлар” уюшмаси туман бўлими раҳбари Б. Юнусовлар кутиб олишди.
Италиялик тадбиркорлар Риштон туманидаги кулолчилик цехларида бўлишди.
Хусусан, меҳмонлар А.Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган, собиқ керамика заводининг бўш турган бино-иншоотлари негизида тадбиркор Муҳайё Сатторова томонидан ташкил этилган чинни маҳсулотларига безак бериш цехида бўлишиб, бу ердаги ишлар жараёнини кўздан кечиришди. Бугунги кунда бу ерда 50 дан ортиқ хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган. Шунингдек, ишсиз маҳалла аёллари ҳам касаначилик асосида ишга жалб этиб келинмоқда.
Меҳмонлар шундан кейин уста-кулол Шокиржон Аҳмаджоновнинг янги ташкил этилган кулолчилик кластери фаолияти билан танишишди. 5 млрд. сўм қийматидаги ушбу лойиҳа 2021 йилнинг октябрь ойида ишга туширилган бўлиб, 30 та доимий иш ўринлари яратилган ва 3 минг нафар аҳолини касаначилик билан бандлиги таъминланмоқда.
Шокиржон Аҳмаджонов ҳар бир ишчи бугунги кунда 2 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача ойлик маош олаётганлиги, шунингдек, жорий йилда Россиянинг Екатеринбург шаҳрига маҳсулотларни экспорт қилиш учун 5 млн. долларлик шартнома имзоланганлиги ҳақида маълумот берди.
Умуман олганда, туманимиздаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллалар, хонадонларда иш бошлаган оилавий корхоналар фаолияти ҳам италияликларда катта қизиқиш уйғотди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси