Маҳалладаги етакчилар компьютерли бўлишди

×

 2022-04-23 17:30:51    321

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштон тумани ҳокими С. Солиев томонидан маҳаллага бириктирилган Ёшлар етакчиларига компьютер жамланмаси тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Риштон туманида ҳам ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари жорий этилди.

Хусусан, тумандаги 71 та маҳаллаларда ёшлар етакчилари самарали фаолият олиб бормоқда.

Бугун ўтказилган учрашувда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган ёшлар етакчиларига туман ҳокимлиги томонидан компьютер жамланмалари топширилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Ўринбоев, туман ҳокими С. Солиев ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи М. Алижоновлар иштирок этишди.

Туман ҳокими ёшлар етакчиларига мурожаат қилиб, уларни ҳар бир ишни адолат билан амалга оширишга чорлади.

«Сизнинг ҳар бир чиқараётган қарорингизда адолат бўлсагина, ёшлар сизларга эргашади. Сизлар етакчиларга хос ҳаракат қилишингиз лозим. Сизлардан барчамизнинг умидимиз катта», – деди туман ҳокими.

Бугун ёшлар етакчиларига топширилган компьютер жамланмалари ўз навбатида маҳалладаги етакчиларнинг иш фаолияти самарадорлигини оширишга олиб келади.

Шу ўринда ёшлар етакчиларидан маҳаладаги ҳар бир ёшга эътибор қаратиб, уларнинг бандлиги борасида ижобий ишлар кутиб қоламиз.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 169 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб