Мактаб кутубхонасига менинг совғам!

×

 2022-04-21 13:32:35    324

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда китобхонлар сафини кенгайтириш, ёшларни китоб мутолаасига ундаш ва китобхонлик маданиятини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида тадбирлар туманимизда ҳам кенг кўламда давом этмоқда.  Ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш шунингдек, ҳар бир раҳбар ўз шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бундай эзгу ташаббус китобхонликни ривожлантиришга хизмат қилиши, фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиши ҳақидаги таклифлари халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.Риштон туманида ўқувчи ёшларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш, ўқувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг Она Ватанимизга бўлган муҳаббатларини янада ошириш, ўсиб келаётган ёш авлодга мотивация бериш – келажакда маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда корхона ва ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида ишлаш истагини уйғотиш мақсадида бугун Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аброр Деҳқонов томонидан ўзи таҳсил олган 11-умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасига ўзбек адабиётининг энг сара асарлари тақдим этилди.Бугунги кунда олиб борилаётган тадбирлар – ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш ишларини тарғибот қилиш, ўқувчиларнинг чуқур билим олишлари, дунёқарашининг кенгайишига, келажак авлодларга ота-боболаримиз меросини, адабиётининг ва маданиятининг етиб келишига хизмат қилиши шубҳасиз. 


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 163 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб