Муаммо, мурожаат ва ечим: Туман ИИБ бошлиғи 3-Сектордаги “Қошқайрон” маҳалласида сайёр қабул ўтказди
2022-04-20 06:24:52 386
Секторлар фаолияти
Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш ва масъуллар иштирокида жойига борган ҳолда ўрганиб, ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг ҳар бир сектор раҳбари ҳафталик иш режасида маҳаллаларда сайёр қабул ва ёшлар билан учрашувлар учун алоҳида бир кунни ажратишган.
Кеча ҳам туман ИИБ бошлиғи, 3-Сектор раҳбари Ҳожиакбар Ташпўлатов ўзининг иш режасига мувофиқ “Қошқайрон” маҳалласида аҳоли ва ёшлар вакиллари билан учрашиб, сайёр қабул ўтказди. Ундада туман Халқ қабулхонаси мудири Соҳибжон Додобоев, масъуллар ҳамда йигирмадан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этишди.
Фуқароларнинг 14 та турли масаладаги мурожаати тингланиб, 4 та мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди. Масъуллар томонидан 3 та мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ижроси муддат талаб қиладиган 7 та мурожаат масъулларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
***
Кеча туман ИИБ бошлиғи, 3-Сектор раҳбари Ҳожиакбар Ташпўлатов ўзининг иш режасига мувофиқ ўз ҳудудидаги 11- ва 59- умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди.
Педагоглар билан бўлган суҳбатда мактабларда ўқувчиларга сифатли таълим бериш, малакали педагоглар билан таъминлаш, касбий маҳоратини оширишга эътибор қаратилиш лозмлигини таъкидланди.
***
Кеча шунингдек, туман ИИБ бошлиғи, 3-Сектор раҳбари Ҳожиакбар Ташпўлатов ўзининг иш режасига мувофиқ “Қошқайрон” маҳалласида бўлиб, ушбу маҳалла профилактика инспектори Анвар Қурбонов билан учрашиб, унинг жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича олиб бораётган иш фаолияти билан танишди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси