Риштон туманининг қисқача тарихи
2022-04-16 16:08:33 3506
Риштон тумани — Фарғона вилоятидаги туман. 1926-йил 29 сентабрда ташкил этилган. 1959-йил 7 мартда Сўх тумани билан бирлаштирилган. 1990-йил 27 февралда Сўх тумани ажралиб чиққан. Шим.дан Бағдод, жан.шарқсан Олтиариқ, ғарбдан Ўзбекистон ва Учкўприк туманлари, жанубдан Қирғизистон билан чегарадош. Майдони 0,42,1 минг км². Аҳолиси 210 минг киши (2022). Туманда 71 маҳалла бор. Маркази — Риштон шаҳрb
Табиати
Туман ҳудуди Марказий Фарғона чўлининг жан.да, Сўх дарёси ва Катта Фарғона канали бўйида жойлашган. Ҳудуди, асосан, текисликдан иборат. Фойдали қазилмалардан нефт, газ, соз тупроқ, шағал бор. Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача температураси —6.7°, энг паст температура —27°, июлнинг ўртача температураси 23.6°, энг юқори температура 42°. Йилига 180 мм ёғин ёғади. Хўжаликлар ва аҳоли ерлари Сўх дарёси ва Усмон Юсупов номли Катта Фарғона, Катта Андижон каналларидан суғорилади. Тупроқлари қўнғир бўз тупроқ ва ўтлоқи тупроқлардан иборат, айрим жойларда шўртупроқ учрайди. Ўсимликлардан шўра, шувоқ, янтоқ, мия, оқ бош, юлғун, қиёқ ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, қуён, юмронқозиқ; паррандалардан каклик, бедана, тустовуқ, зоғча, қарға, тўрғай, сассиқпопишак, қалдирғоч; судралувчилардан ўқ илон, чипор илон, калтакесак; кемирувчилардан каламуш ва бошқа учрайди.
Аҳолиси
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қирғиз, рус, татар, корейс ва бошқа миллат вакилларидан иборат. Аҳолиси 210.3 минг киши.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси