Риштон тумани Ички ишлар бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат маркази ва Ёшлар ишлари агентлиги хамкорликда ўтказилган "ЗАКОВАТ" интелктуал ўйини

×

 2022-04-14 05:43:02    415

PDF юклаш
Чоп этиш


  Заковат -хотирани, тушунишни, фикрлашни ва мавҳум фикрни ўз ичига олган билимга қобилиятини англатади.Инсон доим илм излайди. Илмдан мурод. Муродга етказувчи восита эса китобдир.Илм олиш ҳар бир инсон учун ҳам қарз, ҳам фарз. Унинг эрта-кечи йўқ. Илм олишдан, ўрганишдан ҳеч қачон тўхтамаслик лозим. Шундай экан туманлардаги маҳаллаларда, мактабларда ўтказилиб келинаётган “ЗАКОВАТ” ўйинлари ёшларни янада китобга бўлган қизиқишларини ортишига ва билимларини оширишларида яқиндан кўмакчи бўлиб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2022-йил 20-январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-96-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Риштон туман Ички ишлар бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва ёшлар ишлари агенилиги туман бўлими билан хамкорликда жорий йилнинг 13-апрел куни тумандаги “Ўзбек-Тожик” марказида  “Заковат” интеллектуал ўйинини ўтказилди.Мазкур тадбирда туман Ички ишлар бўлими ходимларидан ташкил топган “Буронлар”, “Тумарис”, “Билимдон”, “Зукколар” ва “ҲПБ”  жамоалари бир бирлари билан ўз билимларини синашдилар. Ўйинга қўйилган 16 та саволлар асосида муросасиз кечган ўйин  берилган тўғри жавобларга натижаларига кўра қуйидагича қайд этилди:1-ўрин “Билимдон” жамоаси2-ўрин  “ҲПБ” жамоаси3-ўрин “Буронлар” жамоаси қўлга киритди. “Заковат” интеллектуал ўйинида ғолиб бўлган жамоаларга Риштон тумани Ички ишлар бўлими,  Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг эсдалик совғалари топширилди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб