14 НАФАР ФУҚАРОЛАР ДАРОМАД МАНБАИГА ЭГА БЎЛДИ

×

 2022-04-13 06:34:40    411

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш масаласи давлат сиёсати даражасигача кўтарилган. Шу мақсадда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жорий этилиб, аҳолини эҳтиёжманд, ишсиз, кам даромадли қатлами рўйхати шакллантирилди.Риштон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва бошқа жамоат ташкилотлар томонидан “Маҳаллабай” ишни ташкил этиш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган фуқаро ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида манзилли ишлар ташкил этилмоқда.Кеча Риштон туманида истиқомат қилувчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафар фуқароларга ҳар бирига бир донадан тикув машинаси, 4 нафар ёшларга қора металларга ишлов беришга мўлжалланган махсус техник воситалар ҳамда пайвандлаш аппарати топширилди. Ўз навбатида фуқаролар кўрсатилган бундай ғамхўрликлар учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб