ЭЛЕКТРОН ДОСКА ВА КОМПЬЮТЕР СОВҒА ҚИЛИНДИ
2022-04-09 16:37:40 335
Шу йилнинг 5 апрель куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказган эди. Ушбу йиғилиш давомида таълимни ривожлантириш учун энг муҳим устувор вазифалар белгилаб берилган эди.
Ушбу топшириқлар юзасидан бугун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари тумандаги 18-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.
Ушбу мактабда инвестиция дастури доирасида реконструкция ишлари бажарилиб, янги қиёфадаги замонавий таълим масканига айлантирилган. Тадбир давомида ушбу замонавий мактаб учун электрон доска, компьтер ва китоблар тантанали равишда топширилди.
Тадбир давомида келгусида ўқувчиларни нафақат билим олишлари балки ҳунар ўрганишлари учун ҳам замин яратадиган жараёнларга жалб этиш мақсадида таклифлар билдирилди.
Аброр Деҳқонов,
Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети,
Медиа ва коммуникация факультети 2-босқич талабаси
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси