ҲАЗРАТ АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУД КУНИ МУБОРАК!

×

 2022-04-09 16:19:06    418

PDF юклаш
Чоп этиш


 Ҳар йили 9 апрелда ҳазрат Амир Темур таваллуд топган кун тумандаги  34-ўрта умутаълим мактабида кенг нишонланади. Бу йил ҳам шундай бўлди.Айни шу бугун снфларда Амир темур туғилган куннинг 686 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. 7 А-синфда бўлган тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Турсуной Умарова очиб берди.

Шундан кейин ижодий-маданий ишлар тарғиботчиси Ўзбекситон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳамид Бурҳон соҳибқироннинг оламшумул ишлари, данёда янога, энг қудратли салтанат барпо этгани, йирик имл масканлари, шаҳарлар, қадамжолар, мадрасалар қуриб, илм-маърифатни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшганини таъкидлади. Мактаб кутухоначиси Дилафруз Акбарова Амир Темур ҳақида ёзилган илмий, бадиий асарлар ҳақида гапириб берди. Тарих фани ўқитиувчиси Илҳомжон Бойбоев эса унинг бошқа давлатларга қилган ижобий таъсири тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ўқувчилар томонидан Амир Темур ҳаёти ва улкан салтанатни бошқариши ва бошқа масалаларга доир берган саволларига жавоблар қайтарилди.

Шу куни мактаб кутубхонасида бўлган тадбир ҳам миллатимиз фаҳри, беқиёс саркарда Амир Темур таваллуд топган кунга бағишланди. Унинг ҳаёти тўғрисида ёзилган илмий ва бадиий асарлар ҳақида сўз борди. Масалан, Амир Темурнинг ҳарбий санъат тўғрисида ёзган ёҳуд Темур тузуклари асари дунёнинг деярли барча давлатларида, ўз тилига ўгирилиб, чоп этилгани ёшларга ғурур бағишлаши керак. Ўзбек ўғлонлари ҳарбий маҳоратда, спортда, билимларни эгаллашда доимо пешқадар бўлиши шарт.

Кутубхонадада ёшлар айнан ана шундай бўлишга аҳд қилгани тўғрисида гапириб бердилар.

Умуман олганда бошқа синфларда ҳам бўлиб ўтган тадбирлар жонли, қизиқарли тарзда ўтди ва ёшларда катта таассуротлар қолдирди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб