Япониянинг “Киото шинбун” газетасида

×

 2022-04-06 14:39:42    358

PDF юклаш
Чоп этиш


2022 йилнинг 4 апрель куни Япониянинг “Киото шинбун” газетасида “Ўзбекистондан салом” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда қайд этилишича ўзбекистонлик уч талаба Майзуру шаҳридаги юқори технологиялар колежига қабул қилинди. Улар илғор технологияларни ўрганиб юқори малакали мутахассис бўлиб етишадилар. Мирзораҳмат Тожибоев, Иззатилло Исмоилов ва Шахзод Йигиталиевлар Риштон шаҳридаги “Норико – Гаккю ” япон тили мактабида таълим олишган. Улар математика фани бўйича имтиҳон топшириб, Майзуру шаҳрида таълим олиш грантини қўлга киритишди . Ўзбекистонлик ўқувчиларининг шартнома пуллари тўлаб берилади ва стипендия билан таъминланади. Коллежни битиргандан сўнг, Майзуру шаҳрида ишлаб малака оширишади.Шаҳар мэри жаноб Татани Рёзо  риштонлик талабаларни тантанали равишда қабул қилди.Татани Рёзо  ўқувчиларни табриклар экан, улар икки шаҳар ўртасидаги дўстлик қалдирғочлари, деб таърифлади. Талабаларга Майзуру шаҳри аҳолиси ҳурмат - эҳтиромини изҳор этди  ва ўқиш давомида  ўзбек талабаларига ҳар томонлама ёрдам берилишини билдирди. Ўз навбатида Риштон – Япон ўқувчиси Шахзод Йигиталиев сўзга чиқиб, ўзининг бундай муваффақиятга эришишида япон тили мактабининг сабаб бўлгани, у ердаги устозлардан беҳад миннатдорчилигини билдирди ва Японияда таҳсил олишни хоҳлаётган риштонлик  ёшларни кўплигини таъкидлади. Сўзининг охирида “Биз япон технологиялари, саноатида қўлланиладигон робототехника йўналишини астойдил ўрганамиз ”деди.

Аброр Деҳқонов,

Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети,

Медиа ва коммуникация факультети 2-босқич талабаси



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб