ЗАКОВАТ ИЛМЛИЛАР МАЙДОНИ

×

 2022-03-30 17:25:10    437

PDF юклаш
Чоп этиш


  Туманимиздаги “Файз” тантаналар саройида Риштон тумандаги МФЙлар ўртасида уюшмаган ёшлар иштирокида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Интилувчан, ташаббускор ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини, салоҳиятини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам саналади. Зеро, жамиятнинг истиқболи ёшларнинг салмоғи ва маънавиятига боғлиқдир.

Риштон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган билимлар беллашуви якунларига кўра, “Абдуллабаён” МФЙ жамоаси ғолибликни қўлга киритди. “Бўжай” МФЙ жамоаси иккинчи, “Хожиқишлоқ” жамоасига эса учнчи ўрин насиб этди.

   «Заковат» интеллектуал ўйинида ғолиб бўлган жамоаларга ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.    

«Заковат» интеллектуал ўйинининг очилиш ва тақдирлаш маросимида туман ҳокими ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб