Риштон-Япония ҳамкорлиги янги уфқларда

×

 2022-03-29 15:53:11    303

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, сўнгги йилларда Риштон-Япония ҳамкорлиги янги уфқларни забт этмоқда. Яқинда риштонлик уч нафар ёшлар Майзуру шаҳрига бориб, Майдзуру шаҳридаги политехника коллежи роботатехника йўналишида таҳсил олиш учун “Кунчиқар юрт”га жўнаб кетишган эди. Бугун эса Риштон-Япония маданий иқтисодий алоқалар маркази яна бир тарихий воқеага гувоҳ бўлди.

“Ҳунармандлар” уюшмаси вилоят бошқармаси, Риштон-Япония маданий иқтисодий алоқалар маркази, туман ҳокимлиги ҳамда Япониянинг “Kumikо” бренди ҳамкорлигида янги лойиҳа ишга тушди.

Риштон-Япония маданий иқтисодий алоқалар марказида Япониянинг машҳур бренди “Kumikо” ҳамкорлигида каштачилик маҳсулотларини тайёрлаш тўгариги ўз фаолиятини бошлади. Бугун мазкур тўгаракнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида “Ҳунармандлар” уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Расулжон Мирзааҳмедов, Риштон тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Муқаддасхон Бекмирзаева, Риштон-Япония маданий иқтисодий алоқалар маркази директори Ғанишер Назиров, “Kumikо” бренди раҳбари Марияма Рисалар иштирок этишди.

Ушбу тўгаракка “Ҳунармандлар” уюшмасидан бириктирилган Зумрадхон Раҳмонова раҳбарлик қилмоқда. Тўгаракда 20 нафарга яқин хотин-қизлар жалб этилган бўлиб, улар каштачилик санъати бўйича ўз маҳоратларини ошириб боришмоқда.

- Ўзбекистонга меҳрим бўлакча, дейди Марияма Риса. – Самарқанд ва бошқа бир қатор тарихий шаҳарлар мени ўзига ром этган. Риштонда фаолият бошлашимга сабаб ҳам шу аслида. Бу ерда тайёрланган “Kumikо” бренд остидаги сузанначилик маҳсулотларини Япония ва бошқа мамлакатларда сотишни мақсад қилганман. Японияда қўл меҳнатини жуда қадрлашади. Шунинг учун қўлдан тайёрланган маҳсулотларнинг қадри баланд. Келажакда ушбу лойиҳамиз кенгайшигига ишончим комил.

- Сўзаначилик санъати ихлосмандлари бўлган хотин-қизларимизни мазкур тўгарагимизга таклиф этамиз, дейди Риштон-Япония маданий иқтисодий алоқалар маркази директори Ғанишер Назиров. – Бу ҳам ҳунар ўрганиш, ҳам даромад топиш манбаидир.

Тадбирда шунингдек, Ҳунармандлар” уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Расулжон Мирзааҳмедов ва Риштон тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Муқаддасхон Бекмирзаевалар сўзга чиқишиб, тўгарак фаолиятига омад тилашди.

Айтиш жоизки, ушбу лойиҳа орқали Риштон маҳсулотлари жаҳон бозорини забт этиш учун яна бир қадам ташланди.


Аброр Деҳқонов,

Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети,

Медиа ва коммуникация факультети 2-босқич талабаси




<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб