ФАРЗАНДЛАРИНГ БИЛАН ФАХРЛАН, РИШТОН!

×

 2022-03-28 09:05:45    308

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча умумий ўрта таълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчилари ўртасида Халқаро иқтисод олимпиадасига саралашнинг ҳудудий (вилоят) босқичи бўлиб ўтди.Олимпиаданинг вилоят босқичи ҳудудларда бир кун давом этиб ўқувчиларга 30 та тест топшириғи инглиз тилида тақдим қилинди.
Мазкур босқичда ҳар бир ҳудудда ғолиб бўлган 3 нафардан ўқувчилар олимпиаданинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Риштон  тумани   27 -умумий ўрта таълим мактаби   9 - "Ж" синф   ўқувчиси  Сарвиноз   Алижонова вилоят   босқичида   1-ўринни  эгаллаб  Республика   босқичига   йулланма  олди.
Олимпиаданинг Республика босқичи ғолиблари 2022-йилнинг август ойида Хитойнинг Сучжоу ва Шанхай шаҳарларида ўтказиладиган Халқаро иқтисод олимпиадаси (IEO)да иштирок этиши режалаштирилган.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 195 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб