СЕССИЯДА САЙЛОВ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2022-03-25 15:51:34    364

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги 36-сессияси ўтказилди. Сессия ишида маҳаллий кенгашлар депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзолари (тавсия этилган), Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.Сессия кун тартибига жорий йилнинг май ойида бўлажак фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш масаласи киритилди.Сессия кун тартибидаги масала юзасидан Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти мудири М. Мамажонов иштирокчиларга тўлиқ маълумот берди ва фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзолигига тавсия этилганлар рўйхати билан таништирди.Сессияда кўриб чиқилган масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб