ОАВ ВАКИЛАРИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

×

 2022-03-24 16:34:05    418

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 2022 йил 24 март  куни АОКА директори ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ўтказилди. Мазкур тадбирда туманимизда фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар ва туман туризм бўлими бошлиғи иштирок этишди.

Пресс тур қатнашчилари туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан яқиндан танишишди. ОАВ вакилларининг дастлабки манзили кардиология бўлими бўлди. Журналист ва блогерлар у ерда беморлар учун яратиб берилган шароитлар билан танишишди. Ушбу бўлимда беморлар учун қулайликлар яратилган, уларнинг саломатликлари доимо малакали тиббиёт ходимлари назоратида. Пресс-тур иштирокчилари кардиология бўлими мудири Жалолиддин Саидов билан суҳбатда бўлдилар.

- Имтиёзлар ва моддий рағбатлантиришлардан беҳад қувондик, - деди кардиология бўлими мудири Жалолиддин Саидов.  - Президентимиз билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда “2022 йил 1 майдан бошлаб, олис ва чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган шифокорларнинг ойлик иш ҳақига 2 млн сўмдан қўшимча устама тўланади, уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш ҳаражатининг 50 фоизгача қисми маҳаллий бюджетлардан қоплаб берилади, бундан буён олис ва чекка ҳудудда ишлаган шифокор клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади”, деган сўзлари биз шифокорларни касбимизни янада эъзозлашга, лоқайд бўлиб қолишдан, бепарво бўлмасликка даъват этди.

Биз соғлиқни сақлаш ходимларига берилаётган бундай имтиёзлар, шарт-шароитлар ва моддий рағбатлантиришлардан беҳад қувондик. Президентимиз ишончини қозониш учун халқимиз соғлиги йўлида янада фидойи бўлишга ҳаракат қиламиз.

“Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганидан қувонамиз.   

Шундан сўнг, ОАВ вакиллари туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси эндокринолог шифокори Олимахон Қосимова билан ҳам суҳбатда бўлишди.
- Тўғри овқатланиш инсон саломатлигининг асосий омилидир, деди эндокринолог шифокори Олимахон Қосимова.  - Ҳар бир овқатланишда овқатнинг таркибий қисмига эътибор бериш лозим. Чунки оқсилга бой овқат асаб тизими қўзғалувчанлигини оширади. Шунинг учун уни куннинг биринчи ярмида - организм фаоллик кўрсатувчи қисмида истеъмол қилган маъқул. Уйқудан олдин асаб тизимини қўзғатиш ярамайди. Бу ўз навбатида, чуқур уйқу ҳолатини юзага келтириши мумкин. Кечки овқат кам миқдорда, енгил, сабзавотлар ва суюқ, буғда пиширилган овқатлардан  иборат бўлиши зарур.

Киши ўзи учун ёқимли бўлган озиқ-овқатларни  билиб  истеъмол  қилиши унинг танасига ёқимли кайфият олиб келади ва натижада соғлом  ҳаёт кечиришига асос бўлади. 

Пресс иштирокчиларининг сўнгги манзили – Бўжай МФЙдаги 46-оилавий поликлиникаси бўлди.  У ерда ОАВ вакиллари поликлиника фаолияти билан танишишди ҳамда поликлиника мудири Матлубахон Пўлатова билан суҳбатлашишди.      

46-оилавий поликлиникаси Бўжай МФЙга яқин бўлган саккизта маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун хизмат кўрсатади. Аҳоли сони ва маҳаллий заруриятдан келиб чиқиб, оилавий поликлиникада туну-кун навбатчи тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатади. Ушбу тиббиёт масканида аҳолига малакали бирламчи, биринчи навбатда, касалликларни профилактика қилиш масалаларида тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, туғруқ ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар, ҳомиладор аёллар, болалар, шунингдек ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган шахслар ҳамда ўзгалар ёрдамига ва ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар ўртасида мунтазам патронаж ишларини амалга ошириб келинмоқда.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб