Фарғона вилоят делегациясининг Тожикистон Республикасига икки кунлик ташрифи

×

 2022-03-23 17:04:34    321

PDF юклаш
Чоп этиш


Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон Републикаси Фарғона вилояти делегацияси қўшни Тожикистон Республикасининг Конибодом ва Сўғд вилояти маркази Хўжанд шаҳрига таклиф этилди. 

Риштон ва Бешариқ туманаридан ташриф буюрган меҳмонларни Сўғд вилояти ва Конибодом тумани ҳукумати раҳбарияти Патар чегара божхона масканида тантанали равишда кутиб олишди. 

Шундан сўнг меҳмонлар Конибодом ўлкашунослик музейида бўлиб Фарғона вилоятининг тарихига оид китоб албомни совға қилишди. 

21 март куни Конибодом шаҳрида Наврўз байрами тантаналарида иштирок этган Бешариқ туман ҳокими Р.Жўраев ҳамда Риштон тумани ҳокими ўринбосари А. Мустафоқулов бошчилиги делегация аъзолари қардош тожик ҳалқини шарқона Наврўз байрами билан муборакбод этишди. 

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари Сўғд вилоят маркази Ҳўжанд шаҳрида ўтказилган халқ сайлларида қатнашишди. 

Фарғона вилоят делегациясининг Тожикистон Республикасига ташрифининг иккинчи куни ҳам сермазмун бўлди. Аввалига Фарғона вилояти делегация аъзолари Тожикистоннинг диққатга сазовор жойларида ҳам бўлишиб, қўшни давлатда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишишди. Сўғд вилоятининг “Нур” йирик компанияси раҳбарлари билан икки қардош халқлар тарихини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш бўйича суҳбатлашиб, бу борда ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олишди.

Шунингдек, Сўғд вилояти Ҳўжанд ва Конибодом шаҳарларининг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкилланди.  Истироҳат боғи ёнида қайта таъмирланаётган маданий мерос объекти ва тожик халқи тарихини эслатиб турувчи янги қурилаётган бино иншоотлар қурилишида риштонлик уста кулоллар ҳам ўз ҳиссаларини қушаётгани қувонарли ҳолдир.

Делегация аъзоларининг Тожикистон Республикасига қилган икки кунлик ташрифи таассуротларга бой бўлди.


Аброр Деҳқонов,

Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети,

Медиа ва коммуникация факультети 2-босқич талабаси




<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 205 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб