Хотира турнири ғолиблари аниқланди

×

 2022-03-20 20:29:45    337

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими ташаббуси билан оммавий футболни ривожлантириш учун кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Риштон туманида ҳам “миллионлар ўйини”ни ривожлантириш учун ҳаракатлар изчил давом этмоқда. Футбол миллионлар ўйини. Бу оммавий спорт турини Риштонда ҳам севишади. Бугунги кунда туманимизда оммавий футболни ривожалантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бундан бир ой олдин Зоҳидон МФЙда Алимқул ота Холбоев хотирасига бағишланган мусобақага старт берилган эди. Бугун ушбу турнирнинг ғолиби аниқланди.

Мусобақада тумандаги маҳаллалардан келган 24 та жамоа  тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб борди. Ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар плей-офф босқичига йўлланма олди.

Бугун “Марказий” ўйингоҳда мусобақанинг 3-ўрин учун ва финал учрашуви ўтказилди.

Аввалига ярим финал омадсизлари – “Амиробод” ва “Жаҳонобод” жамоалари учинчи ўрин учун майдонга тушишди. Муросасиз кечган баҳснинг асосий вақтида нурсиз дуранг қайд этилди. Регалментга кўра, ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Футбол лотореясида эса омад амирободлик футболчиларга кулиб боқди.

Финал учрашувида майдонга тушган Мевазор МФЙнинг “Мевазор” ва “Истиқлол” жамоалари кескин ва шиддатли ўйин намойиш этишди. Учрашувда ягоа гол “Мевазор” жамоасига ғолибликни тақдим этди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга кубок ва қимматбаҳо совғалар тантанали тарзда топширилди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб