Сайёр қабул: мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

×

 2022-03-19 16:22:17    775

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ислоҳотлар инсон қадри учун хизмат қилмоқда ва аҳоли манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Риштон туманида аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини  жойига чиққан ҳолда ўрганиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳалқ қабулхонаси” тўғрисидаги Низомининг 5-бандига асосан  Риштон туман Халқ қабулхонаси ва ЎзЛиДеп Риштон туман Кенгаши билан ҳамкорликда,  ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва барча ташкилотлар иштирокида тузилган режа-график бўйича бугун тумандан олис, кўп миллатли, анклав ҳудуд ҳисобланган Чўнғара МФЙда оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Ушбу қабулда 100 дан ортиқ ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар  қатнашиб, ўзларини қийнаб келаётган  муаммолар юзасидан  27 та мурожаатлар қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси ижобий ҳал этилди, 5 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилди,  18 та мурожаат ижроси муддат талаб қилганлиги боис, тегишли масаланинг мураккаблигига кўра ижро муддатлари белгиланиб, масъулларга ижобий ҳал этиш чораларини кўриш кўрсатмаси билан йўналтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 15 январь куни ўтказилган 2-сонли йиғилиш баёнининг 17-бандида  маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш, жумладан, олис, ижтимоий аҳволи оғир ҳамда кўп миллатли маҳаллаларда уч авлод учрашувлари, маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш чораларини кўриш топшириғи берилган.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18 февралида тасдиқланган режа-график асосида туман тиббиёт бирлашмасининг врач, мутахассислари билан биргаликда Чўнғара МФЙ ҳудудидаги Оилавий шифокорлар пункитида тиббий кўрик ўтказилиб, қариялар, ногиронлар, ҳомиладор аёллар, "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да рўйхатда турадиган  ҳамда бошқа фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиши таъминланди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб