РИШТОНЛИК ЁШЛАР ЯПОНИЯГА ЙЎЛ ОЛИШМОҚДА

×

 2022-03-17 17:24:55    325

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, 2019 йилда Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев Япония мамлакатига қилган ташрифи чоғида Майдзуру шаҳри билан меморандум имзолаган эди. Ушбу ҳамкорлик меваси сифатида Риштон-Япония маданий иқтисодий алоқалар марказида таҳсил олган уч нафар ёшлар – Иззатилло Исмоилов, Мирзараҳмат Тожибоев ва Шаҳзод Йигиталиевлар меморандум доирасида Майдзуру шаҳридаги политехника коллежига ўқишга қабул қилинганди. “Кунчиқар юрт” вакиллари шартномага асосан Риштонлик ёшларнинг ҳар бирига 21 минг 500 доллар миқдорида (жами 64 минг 500 доллар) маблағни тўлаб беришганди.

2021 йилнинг февраль ойида Риштон-Япония маданий иқтисодий алоқалар марказида Майдзуру шаҳри мэри Рёзо Тамати ва Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиевлар иштирокида видеоконференция ўтказилиб, конференция якунида Майдзуру шаҳри мэри Рёзо Тамати ва Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг меморнадум шартномаси имзоланганди. Унга кўра, риштонлик уч нафар ёшлар Майзуру шаҳрига бориб, Майдзуру шаҳридаги политехника коллежи роботатехника йўналишида таҳсил олишлари керак эди. Аммо пандемия  сабабли риштонлик ёшлар Японияга бора олишмади.
Бугунги кунда эпидемиологик вазият анча барқарорлашгач, ушбу ёшлар Япония томон йўлга отланишмоқда. Бугун Иззатилло Исмоилов, Мирзараҳмат Тожибоев ва Шаҳзод Йигиталиевлар туман ҳокимлигида бўлиб, сафар олдидан туман ҳокими билан учрашишди.

Учрашув давомида туман ҳокими ёшларга омад тилар экан, у ердаги ўқиш жараёнларида фаол бўлиш лозимлиги таъкидлади.

Маълумот учун  Майдзуру шаҳридаги политехника коллежига ўқишга қабул қилинган ёшлар 24 март куни Токио сари йўлга чиқишади. Аввалига Тошкентдан Истамбулга, кейин эса Истамбулдан Токиога парвоз амалга оширилади. Японияда мигрантлар учун жорий қилинган чекловлар туфайли риштонлик ёшлар Япония пойтахтида тўрт кун махсус меҳмонхоналарда истиқомат қилишади. Бундан ташқари, чекловлар сабабли “кунчиқар юрт”да бошқа мамлакатдан борган фуқаролар учун умумий автотранспортда юриш тақиқланган. Шунинг учун ёшларимиз Майзуру ҳокимлиги томонидан бириктилган енгил автомашина билан Токиодан Майзуру шаҳрига боришади.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб