Бурса вилоятидаги фахрий консул – Риштонда!

×

 2022-03-15 15:50:04    414

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, яқинда Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташриф билан Туркияга ташриф буюрганди. Ташриф доирасида Фарғона ва Бурса вилоятлари ўртасида ҳудудлараро кўп томонлама амалий ҳамкорлик йўлга қўйиш борасида келишувга эришилганди.

Унга кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасида Бурсадан малакали мутахассисларни Фарғона вилоятига жалб этиш, фарғоналик қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларини тажриба алмашиниш учун Бурсага юбориш, фермерларни, чорвачилик, балиқчилик, боғдорчилик ҳамда деҳқончилик хўжаликларини манзилли қўллаб-қувватлаш борасидаги Туркия тажрибасини батафсил ўрганиш, уруғчилик ва кўчатчилик борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида ҳам келишиб олинганди.

Бугун Фарғона вилояти ҳокимлигининг Туркия Республикаси Бурса вилоятидаги фахрий консули Али Баклан бошчилигидаги делегация Риштон туманига ташриф буюрди.

Учрашув давомида Риштон тумани делегациясининг яқин кунлар ичида Туркия давлатига амалга оширилиши режалаштирилган расмий ташрифи бўйича келишув бўлиб ўтди.

Шунингдек, делегация вакиллари Риштон туманида амалга оширилаётган йирик қурилиш ишлари билан танишишди. Али Баклан туманимиздаги бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, айрим камчиликларни бартараф этиш борасида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб