ЯНГИЛАНАЁТГАН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ

×

 2022-03-14 15:21:53    420

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида маҳаллий аҳоли ҳамда янги қурилаётган массивларни зарур ҳолларда электр энергияси билан таъминлаш бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг малакали муҳандислари ва ишчи-ходимлари томонидан зарур амалий ишлар олиб борилмоқда.

Туманимиздаги “Тўда” ва “Марказ” маҳаллаларида олиб бораётган қурувчиларни электр энергияси билан таъминлаш, электр тармоғига улаш борасида қилинаётган ишлар бунга мисол бўла олади.

Хусусан, электр ускуналарда авариявий ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилиб, мазкур ҳудудларда электр таъминоти ускуналарини таъмирлаш-тиклаш доирасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Энергетикларимизнинг ғайрат-шижоати туфайли ушбу маҳаллаларидаги аҳоли яшаш жойлари электр таъминоти яхшиланмоқда. Қурилиш майдонига айланган объектлар, янги барпо этилаётган турар жойларни электр энергияси билан таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Ҳудудларда электр таъминотини янада яхшилашга қаратилган ҳаракатлар давом этмоқда.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб