СУДЛАР ИШТИРОКИДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ
2022-03-12 15:59:35 416
Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари купайган маҳаллалар, туманларда "Маҳаллабай" тизимда профилактика ишларини жонлантиришга қаратилган сайёр қабуллар режасининг 13-банди ижроси юзасидан Фарғона вилоят судининг судьялари А.Мадаминов, Р. Қосимов, Б.Мамадалиев ҳамда ЖИБ Риштон туман судининг раиси У. Меҳмоналиев, ФИБ Риштон туманлараро судининг судьяси М. Умаровалар иштирокида Риштон тумани "Чубурғон" МФЙ худудидаги 2-сонли Касб-хунар мактаби биносида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди. Шунингдек, сайёр кабулда ЖИБ Риштон туман судининг раиси У.Мехмоналиев сунгги пайтларда кабул қилинган янги қонунлар хусусан 02.02.2022 йил кунги УРК-749-сонли Конунининг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка етказилди. Шунингдек, Риштон тумани Пробация гуруҳида руйхатда туриб жазо муддатини утаётган 10 нафар махкумлар ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони уташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси