“ДЎСТЛИК” ОРДЕНИ СОҲИБИ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

×

 2022-03-08 07:04:42    554

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами кўтаринки руҳда давом этмоқда. Бугун туманимизда яна бир тарихий воқеа бўлди. Хабарингиз бор, куни кеча Риштонлик тадбиркор «MM Porcelain» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Сатторова Мухаёхон Жияновна Давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан “Дўстлик” ордени билан тақдирланган эди. Ушбу қувончли хабар барча тумандошимизни қувонтиргани турган гап.

Бугун туманимизда қўшалоқ байрам ҳукмронлик қилди, десак муболаға бўлмайди. Туман ҳокими Суфҳонжон Солиев бошчилигида Дўстлик” ордени соҳиби Сатторова Мухаёхон  тантанали равишда кутиб олинди.

“Қалайнав” МФЙда ҳақиқий байрам ҳумкронлик қилди. Маҳалла аҳли, туманимиз фаоллари Мухаёхон Сатторовани кутиб олиш ва қутлаш учун тўпланишди.

Кутиб олиш маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Унда туман ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди. Айтиб ўтиш жоизки, бу йилги байрам Сатторова Мухаёхон учун ҳаётидаги энг унутилмас онларни тақдим этди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб