“Мўътабар аёл” кўкрак нишони муборак бўлсин!

×

 2022-03-07 15:10:15    642

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу йилги 8 март - Халқаро хотин қизлар байрами Риштон тумани Қошқайрон МФЙ оила ва хотин-қизлар ижтимоий маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари Мақсудахон Эргашева учун қувончли ва унутилмас бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Мақсудахон Эргашева  байрам арафасида “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мазкур кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланадилар.

Мукофотлар муборак, бўлсин!



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 195 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб