Экспорт географияси тобора кенгаймоқда

×

 2022-03-05 11:19:45    501

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда ва бу ўз самарасини бермоқда. Экспорт салоҳияти кундан-кунга ошиб бормоқда.

Хусусан, Риштон тумани мисолида статистик маълумотларга тўхталсак, экспортда сезиларли ўсишга эришилганлигини кўришимиз мумкин.

Ўтган давр мобайнида туманимизда калава ип маҳсулотлари, мева-сабзавот маҳсулотлари, пахтадан тайёрланган матолар, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлари, кулолчилик маҳсулотлар ва бошқа товарлар экспорт қилиниб келмоқда.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари мамлакатимизда яратилаётган қулайликлардан унумли фойдаланиб, маҳсулот ишлаб чиқариш, янги иш ўринларини яратиш ва энг асосийси дунё бозорида ўз ўрнига эга бўлиш мақсадида бор куч-ғайратларини ишга солиб меҳнат қилишмоқда.

Бугун эса Риштонлик тадбиркорлар янги маррани забт этишди. Аниқроғи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Англияга экспорт қилинди.  "LAUDAN HARVEST" хусусий корхонаси томонидан Англияга 13,5 тонна 47 минг доллар миқдоридаги қуруқ мевалар жўнатилди.  Шундай қилиб, риштонлик тадбиркор Англия бозори сари қадам ташлашди.

Айтиш жоизки, олиб борилаётган бу каби саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад республика иқтисодиётини янада ривожлантириш ва бу орқали халқимиз ҳаётини янада фаровон қилишга қаратилгандир.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 199 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб