Сайёр қабул ўтказилди

×

 2022-03-02 16:17:24    428

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-январдаги ПҚ-4102-сонли “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-январдаги ПФ-5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Риштон туманида 2022 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси, тумандаги 4 та сектор рахбарлари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази, ҳоким ёрдамчилари хамда тумандаги корхона ва ташкилотлар иштирокида тумандаги оғир ҳудуд ҳисобланган Т.Ахмедов МФЙда жойлашган 30-мактабда оммавий сайёр қабул ташкил этилди.  Ушбу сайёр қабулда Риштон Дутир ва Т.Ахмедов махаллаларидан 70 нафардан ошиқ фуқаролар қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволлар ва аҳолини қийнаётган муаммолар бўйича туман рахбарларига мурожаат қилдилар. Оммавий қабул давомида фуқаролардан иш билан таъминлаш, кредит олиш, электр, газ, сув таъминотини яхшилаш, моддий ёрдам олиш ва бошқа масалаларига оид 24 та мурожаатлар раҳбарлар томонидан қабул қилиниб, ушбу мурожаатларнинг 4 таси жойида хал этилиб, 6 тасига тушунтириш берилиб, қолган 14 таси ўрганиш учун назоратга олинди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 189 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб