РИШТОНЛИК ТАДБИРКОР БЎЗАТОВДА
2022-03-02 16:15:17 423
Ҳукуматимиз томонидан Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қорақалпоғистоннинг шимолий туманлари аҳолисининг турмуш даражасини ошириш мақсадида ушбу ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш орқали янги иш ўринларини яратиш ва бошқа масалаларда кўмаклашиш учун Республикамиз вилоятлари ушбу ҳудудларга бириктириб берилди.
Ушбу топшириқ ижроси доирасида Фарғона вилояти мутасадди ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари вилоятимизга бириктирилган Бўзатов туманида кенг кўламли ишларга киришмоқдалар.
Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, Риштон туманидаги тадбиркор Баҳром Ғофуров Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида фаолият олиб бориш таклифини билдирди. Баҳром Ғофуров у ерда жундан гилам туқишни йўлга қўймоқчи. Тадбиркорнинг бугун Бўзатов туманига етиб борди ва туман ҳокими билан учрашиб, ўзининг лойиҳалари билан ўртоқлашди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси