Зулфияхоним таваллудининг 107 йиллиги кенг нишонланди

×

 2022-03-01 16:36:18    583

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманидаги “Маданият” марказида туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида Ўзбек шеъриятининг оташнафас шоираларидан бири, инсон руҳияти дунёсининг бетакрор куйчиси Зулфияхоним таваллудининг 107 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда туман маданият бўлими ходимлари томонидан Зулфияхоним ижоди ва ҳаёт йўлига бағишланган саҳна кўринишлари, шеърхонлик кечалари ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан ўтказилган онлайн танловда ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган ўқувчилар ташкилотчиларининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Маълумот учун, баҳор куйчиси Зулфияхоним 1915 йил 1 март куни Тошкентда таваллуд топган.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб