Навбатдаги профилактика куни ўтказилди

×

 2022-02-24 15:19:33    421

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари республика ҳудудида “Профилактика куни” деб белгиланди. Мазкур топшириқни бажариш юзасидан бугун туманимиздаги давлат ва жамоат ташкилотлари, аҳоли иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил этилди.

Мазкур топшириқни бажариш юзасидан Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва туманлар қатори Риштон туманида ҳам ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бугун ўтказилган тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, турли хил нохуш ҳолатлар, жиноятлар, қоидабузарликларга қарши кураш, уларнинг олдини олиш борасида масъулият билан ёндошиб барча бир ёққадан бош чиқариб ишлаш лозимлигини таъкидлади.

Бугунги “Профилактика куни” тадбирида шунингдек туман Ички ишлар бўлимида соҳа ходимлари, профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси ҳам бўлиб ўтди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 150 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб