САЙЁР ҚАБУЛДАГИ МУРОЖААТЛАРНИНГ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ
2022-02-19 16:14:52 793
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Солиев А. Навоий МФЙ биносида ушбу маҳалласининг фуқаролари билан сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда фуқаролар томонидан, бандлик, уй-жой, кадастр хизмати, кредит ва бошқа масалалари бўйича мурожаатлар қилиниб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди.
Тегишли мутасаддилар иштирок этган сайёр қабулда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, уларни қаноатлантириш чоралари кўрилди.
Сайёр қабулда айрим мурожаатларга қонуний тушунтириш берилиб, муддат талаб қиладиганлари эса тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Кредит олиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ниятида бўлган фуқароларнинг билдирган таклифлари қўллаб-қувватланди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси