Фарғона вилоят суди раиси ўринбосарлари мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари ҳамда туман (шаҳар) МИБ бўлими бошлиқлари билан учрашди
2022-02-17 16:36:59 424
Учрашув онлайн тартибида ўтказилди. Унда суд қарорларини ижро этиш самарадорлигини ошириш ва бу жараёнда учраётган тўсиқларни бартараф этиш каби масалалар муҳокама этилди.Маълумот ўрнида, бугунги кун ҳолатига жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоятида 175 миллиард 850 миллион 712 минг 508 сўмлик жами 2 минг 487 та ижро ҳужжати мавжуд.Йиғилиш якунида ижро самарадорлигини ошириш, иш сифатини яхшилаш мақсадида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда суд қарорлари ижросининг вақтида таъминланишига тўсқинлик қилаётган камчиликларни қонун доирасида бартараф этишга келишиб олинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси