Ҳоким ёрдамчилари хотин-қизларни иш билан таъминлашда кўмаклашмоқда

×

 2022-02-16 15:58:48    426

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил январ ойидан бошлаб ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлади. Ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаларидан бири бу аҳолини иш билан таъминлаш орқали оилаларнинг даромад манбаларини кенгайтириш ва қамбағалликни қисқартириш ҳисобланади.

Ҳоким ёрдамчилари маҳаллалардаги хотин-қизлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориб, ишлаш истагида бўлган фуқароларни корхона фаолияти, иш шароитлари билан таништириб, уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашмоқдалар.

Шунингдек,  Риштон туманида ҳоким ёрдамчилари аҳолининг яшаш турмуши билан яқиндан танишиб, фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш чораларига эътибор қаратмоқда.

Хусусан, “Хўжа илғор” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси сифатида иш олиб бораётган Рустам Камолов ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Ойгул Додобоева яшаш хонадонида нон ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш мақсадида унга имтиёзли кредит асосида нон пишириш печини олиб келишда кўмаклашди.

 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб