Ташландиқ ер хазинага айланди

×

 2022-02-16 15:47:37    430

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда Риштон туманида замонавий усулда ташкил этилган гидропоника иссиқхоналар ортиб бормоқда. Ана шундай иссиқхоналардан бири “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги кичик саноат зонаси ёнида жойлашган ташландиқ ерда барпо этилди. Бундан бир йил олдин ташландиқ бўлган майдон бугун чинакамига даромад келтирувчи масканга айланди. Тадбиркор К. Турғунов томонидан ташкил этилган гидропоника усулидаги 30 сотихлик иссиқхонада помирдорлар ҳосилга кириб, бозорларда сотилмоқда.

Иссиқхона — мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрнининг эса қиёси йўқ. Ҳамма гап ундан нечоғли оқилона фойдалана олишда.

Инсон қўли мўжизалар яратишга қодир. Фақат озгина ҳавсала, эътибор, меҳнат, ҳаракат бўлса бас, ҳар қандай ерда ҳам чаманзорлар яратса бўлади. Буни ташландиқ ерда барпо этилган иссиқҳона мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Ҳа, дунёда инсон борки, умр манзилларида яшаб иқтидор, маҳорат, қунт ва ирода билан кўзлаган эзгу мақсадларига эришади. Меҳнати ортидан саодат топаётган ҳамюртларимиз, шубҳасиз, барчамизга ибрат!



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 152 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб