ҚОШҚАЙРОН МФЙДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-02-16 14:44:41    351

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ92-сонли қарорининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида, 1+10 лойихаси бўйича Қошқайрон маҳалла фуқаролар йиғинида Дехқонобод, Зар-Ариқ ва Хўжа-Илғор маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаол нуронийлар ва ёшлари иштирокида “Ибрат мактаби” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Давра суҳбатида, Фарғона вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-Нуроний жамоатчилик Кенгаши раиси Зокиржон Раҳмонов ва Кексалар бўйича бош мутахассис Ёрбек Тиллабоев ҳамда Риштон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Муқаддасхон Бекмирзаева ва унинг кексалар бўйича ўринбосари Турсунхужа Абдурахмоновлар иштирок этишди.  Давра суҳбатида,  Нуроний жамоатчилик Кенгаши раиси Зокиржон Раҳмонов томонидан бугунги кунда ёшлар тарбиясига қаратилган қарорнинг мазмун моҳиятини иштирокчиларга таништирган ҳолда давлатимиз рахбари томонидан ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва қулайликлар ҳусусида тўхталиб, эндиликда 1+10 лойихаси асосида кексаларимиз томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар билан таништирди.Суҳбат давомида, юқорида номлари келтирилган маҳалла фуқаролар йиғинидан ташриф буюрган нуронийлар бугунги кунда кексаларнинг ўгитлар ёшлар ҳаёти учун не чоғли муҳимлиги, агар келгусида кексалар фаоллиги ва уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топиши йўлида маслаҳатчи бўлсалар, ушбу ёшлар билиб-билмай жиноят кўчасига кирмасликлари ва фақатгина яхшилик учун олдинга интилишлари борасида фикр алмашдилар.Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан турли мазмундаги фикрлар билдирилиб келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан келишиб олинди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 150 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб