Алишер Навоий - миллат қуёши

×

 2022-02-09 14:42:53    381

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўз мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан Риштон тумани маданият саройида  маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Риштон тумани ҳокими ўринбосари З. Умаров, туман маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан ўтказилган танлов ғолиблари иштирок этишди.

Тадбирда Алишер Навоийнинг маънавий мероси,  ижодининг жаҳон саҳнасида тутган ўрни ва ёшлар тарбиясидаги муҳим жиҳатлари хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида туман маданият бўлими хонанда ва созандалари томонидан тайёрланган бадиий-мусиқий чиқишлар барчага бирдек манзур бўлди.

Тадбир давомида шунингдек, Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан ўтказилган танлов ғолиблари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Тадбирда мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ижросидаги турфа рақс ва ғазаллар томошабинларнинг давомли олқишига сазовор бўлди.

Дарҳақиқат, Навоий яратган ўлмас асарлар туганмас маънавий мулк сифатида абадий қолди. Ўзбек халқи бу бой мерос билан ҳақли равишда дунёдаги буюк адабиёт яратган миллатлар қаторидан жой олди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб