Оммавий ахборот воситалари вакиллари Риштон туманининг оилавий тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, саноат ва экспорт салоҳияти билан танишди

×

 2022-02-07 15:59:14    479

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудларда амалга оширилаётган янгиликлар, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бунёдкорлик ишларидан журналистларни хабардор қилиш мақсадида Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ўтказилди.

Пресс-тур доирасида журналистлар тумандаги ишлаб чиқариш, саноат ва оилавий корхоналар фаолияти, экспорт салоҳияти, янги бунёд этилаётган туристик обеъктлар, ишлаб чиқариш ва туман тадбиркорларининг ташаббуслари ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.

Пресс-тур иштирокчилари Риштон тумани ҳокими ва ҳамроҳлигида дастлаб “Чинигарон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “ОК Расулов Суҳробжон Мўминович” оилавий корхонасида олиб борилаётган ишлар билан танишишди. Мазкур оилавий корхонада чинничилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, унга ишлов бериш ишлари олиб борилади. Ушбу корхона раҳбарининг ташаббуси билан туман марказидан узоқда бўлган “Чек Жалаер” маҳалласидаги ишсиз фуқароларга касаначилик орқали даромад топиш имконияти яратилди. Пресс-тур иштирокчилари ушбу маҳаллада бўлиб жараёнлар билан ҳам танишишди.

Пресс-тур иштирокчилари “Оқ ер” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Чинор плюс” мажмуасида давом этаётган бунёдкорлик ишларини ҳам кўздан кечиришди.

40 млрд сўмдан ортиқ сармоя киритилган, 200 нафар янги иш ўрни яратиладиган ушбу мажмуа юртимизнинг туристик салоҳиятини янада ривожлантиришига хизмат қилади.

Умуман олганда, туманимиздаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллалар, хонадонларда иш бошлаган оилавий корхоналар фаолияти ҳам журналистларда катта қизиқиш уйғотди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб