ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ...
2022-02-05 06:31:12 496
Риштон тумани ҳокими ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғи М.Бекмирзаева ва унинг кексалар бўйича ўринбосари Т. Абдурахмонов, туман прокурори ўринбосари А. Латипов ва туман ИИБ бошлиғи ўринбосари жамоат хафсизлиги ҳизмати бошлиғи подполковник Х.Тешабоевлар иштирокида, Даҳбед, М.Топволдиев, Т.Аҳмедов, Деҳқонобод ва Боғистон МФЙларда жиноятчиликни олдини олишга бағишланган муҳокама йиғилишини ўтказдилар.Йиғилишда, 2021 йилда содир этилган жиноятлар ва уларга яратиб берилган шарт-шароитлар юзасидан, йиғилиш иштирокчиларига маълумот берилиб, маҳалладаги жиноятга мойиллиги бор оилалар билан ишлаш борасида олиб борилиши лозим бўлган масалалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.Шунингдек ўтказилган мухокама йиғилишлар чоғида, содир этилган жиноятларнинг олдини олиш имкони бўлгани бироқ, бефарқлик ва эътиборсизлик сабабли шундай ҳунук ҳолатлар юзага келаётгани билдирилди.Ўтказилган йиғилишлар сўнгида, мутасаддилар томонидан барчани огоҳликка чақирган ҳолда МФЙ раислари ва профлактика инспекторларига ҳамда маҳалла фаоллларига 2022 йилда жиноятларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олишлари юзасидан кўрсатмалар берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси